Испанияликнинг хизматларига "Ювентус" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Туринликлар футболчи учун 75 миллион евро тўлашга тайёр.
Ярим ҳимоячи жамоа бош мураббийи Сантьяго Солари билан мунозаралар туфайли жамоани тарк этишни истамоқда. Унинг "қироллик клуби" билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади.
"Реал" Искони текинга ҳам бериб юбориши мумкин. Агарда "Ювентус" Пауло Дибалани "Реал"га берадиган бўлса, Иско "Юве"да ўйнайди.
Иско бу мавсумда Примеронинг 13 ўйинида қатнашди.