Жамоага янги украиналик дарвозабон келиб қўшилди. Олександр Воробей фаолияти давомида Украинанинг "Волин", "Рух", "Виктория", "Альянс" ва сўнги мавсумни Грузиянинг "Гагра" жамоасида ўтказган.
Олександр "Насаф" билан бир йиллик келишувга эришди.
Аввалроқ "аждарлар" украиналик дарвозабон олиб келаётгани ҳақида биринчилардан бўлиб хабар бериб ўтган эдик.