Россия жамоасининг очиқ саҳифаларида Қозоғистон терма жамоаси футболчиси тақдимоти акс этган видео пайдо бўлди.
Маълумки, Зайнутдинов янги клубида 19-рақам остида майдонга тушади.
"27 ёшли ҳимоячи билан шартнома 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Қозоғистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар клубимиз сафида 19-рақам остида тўп тепади", – дейилади Москва клуби хабарида.
Аввалроқ Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтган ва трансфер якуний босқичда эканлиги ҳақида хабар берилган эди.