Latest news

19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 19:03"Сўғдиёна" — "Насаф". Таркиблар маълум  7 19:00Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  16 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

Рамазон Мирзаев: "Ғиждувон"да моддий етишмовчиликлар бор" News

Рамазон Мирзаев: "Ғиждувон"да моддий етишмовчиликлар бор"

Про-лига 29-туридан ўрин олган "Ёзёвон-Лочинлари" - "Ғиждувон" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа раҳбари Рамазон Мирзаев championat.asia сайтига интервью берди.

"Ғиждувон" жамоаси бугун яхши ўйин кўрсатди деб ўйлайман. Сафарда ўз олдимизга қўйилган вазифани аъло даражада уддаладик. Бугун жамоамизнинг барча аъзолари ўзларига бўлган ишончни оқлашди.

"Ғиждувон" клубида ҳаммаси мавсум бошидагидек давом этмоқда, жамоамизда фақатгина ёрдамчи мураббий ўзгарди холос.

Жамоамизнинг молиявий имкониятлари бир оз пастроқ, шу боис бизда бугунги учрашувга тўлиқ таркиб билан келишнинг имкони йўқ эди. Шунга қарамай учрашувда ғалаба қозонганимиздан жудаям хурсандман.

Бугунги учрашувни бошқариб борган ҳакамлар гуруҳи ўйинни яхши бошқаришди, уларга раҳмат. Хусусан ташкилотчиларга, назоратчи ҳакамларга, комиссарга, шунингдек мезбон жамоа вакилларига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика