Latest news

13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  0 12:55Аналитика - футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  1 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  2 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  4 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  2 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  3 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  7 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  7 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  1 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  8

"Қизилқум" мухлислари Гулистонга боришади News

"Қизилқум" мухлислари Гулистонга боришади

8 ноябрь куни Ўзбекистон XXII миллий чемпионати олий лига жамоалари мавсумни якунлашади. Шу куни бўладиган 26-турнинг марказий ва ҳаяжонли учрашувларидан бири шубҳасиз Гулистон шаҳрида бўлиб ўтади.
Элитада ўз ўрнини сақлаб қолиш учун астойдил курашаётган «Гулистон» — «Қизилқум» жамоалари учрашувига каттаю кичик бирдек қизиқмоқда.
 
Иккинчи даврада ўз ўйинини топишга муваффақ бўлган “Қизилқум”нинг қўлга киритган ғалабаларида жамоа ишқибозларининг ҳам жуда катта ҳиссалари бор, албатта. Қийин ва оғир аҳволда ҳам минглаб мухлислар “Қизилқум”ни бир зум ҳам ёлғизлатиб қўйишгани йўқ. Айниқса, жамоа уй учрашувларини Навоийда ўтказа бошлагач, ишқибозларнинг стадионга ташрифи сезиларли даражада ортганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
 
Қолаверса, кейинги пайтларда “Қизилқум” жамоаси қошида иш бошлаган ишқибозлар клуби фаоллиги ҳам эътиборга лойиқ. Жумладан, иккинчи даврада Самарқанд ва Зоминда ўтказилган учрашувларда улар ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашда фаолликларини намойиш этдилар.
 
Гулистонда бўладиган учрашувга ҳам Навоийдан уч юз нафардан зиёд мухлис ташриф буюриши кутилмоқда. “Қизилқум” футбол клуби раҳбарияти ва ҳомийлари жамоани стадионнинг ўзида бевосита қўллаб-қувватлашни истовчиларга ҳайрихоҳлик билдириб, улар учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб беряпти. Жумладан, 8 ноябрь тонгида навоийлик мухлислар учун ажратилган махсус автобуслар Гулистон шаҳри томон йўл олади.
 
Умид қиламизки, юзлаб ишқибозларнинг олқиш ва ҳайқириқлари ниҳоятда муҳим учрашув давомида “Қизилқум” футболчилари учун чинакам куч ва далда вазифасини ўтаб беради. Мухлислар “Қизилқум”нинг ғалабасига ишонадилар. ФАҚАТ ОЛҒА, “ҚИЗИЛҚУМ”!
Rating:    

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика