Latest news

11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  6 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0

Қатар термаси мураббийи Швейцарияга қарши баҳс ҳақида фикр билдирди News

Қатар термаси мураббийи Швейцарияга қарши баҳс ҳақида фикр билдирди

Қатар терма жамоаси Швейцарияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндаги ягона гол 85-дақиқада Акрам Афиф томонидан киритилди. Ўйиндан сўнг қатарликлар устози Феликс Санчеснинг фикрлари қуйидагича бўлди:

- "Ўйлайманки, бу ғалаба футболчиларимизга катта ишонч беради. Биз кучли жамоаларга қарши ўйнай олишимизни кўрсатдик. Бундан кейин ҳам шундай ишлашда давом этишимиз керак. Қатарлик мухлислар терма жамоадан хурсанд. Биз Осиё Кубогида ҳам уларнинг ишончини қозонишга ҳаракат қиламиз. Қатардек жамоани бошқариб, Швейцарияни мағлуб этиш осон эмас. Лекин биз буни уддалай олдик".

Кеча бўлиб ўтган ўйинда Қатар атиги иккита аниқ зарба бериб, шундан биттасида гол урди. Швейцария термаси эса бутун ўйин давомида 17 марта аниқ зарба йўллаб, бирорта тўп кирита олмади. Эслатиб ўтамиз, Қатар Осиё Кубоги-2019да Саудия Арабистони, Ливан ва КХДР билан битта гуруҳда жой олган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика