Инсайдер Николо Скиранинг хабарига кўра, 22 ёшли украиналикнинг трансфер суммаси 68 млн еврони ташкил қилади. Битим якунланди ва тасдиқланди, тез орада бу ҳақда расман эълон қилинади.
Забарний ўтган мавсумда барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 42 млн еврони ташкил этади.
Ҳимоячи Украинанинг "Динамо" (Киев) клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.