Latest news

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  2 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  4 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  5 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

​Почеттино: "Турнир жадвалига қарашни хоҳламайман" News

​Почеттино: "Турнир жадвалига қарашни хоҳламайман"

"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛ 21 тури доирасида ўтказилган "Кардифф"га қарши баҳсдан (3:0) сўнг, ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Ғалабадан жуда ҳурсандман. Учрашувлар орасида дам олиш учун бизда кўп вақт бўлмаганлигини таъкидлаш керак. Лекин, футболчилар қойилмақом ўйин кўрсатишди. Биз беллашув бошидан ўйинни қўлга олиш мақсадида фантастик энергия билан ҳаракат қилдик. Ҳисобни очиш қийин эканлигини билардик. Шунинг учун, ўйин аввалидан юқори суръатда ҳаракат қилишни бошладик ва дастлабки 20 дақиқада учрашув тақдирини ҳал қилишга эришдик.

"Тоттенхэм" иккинчи ўринда? Ҳозир турнир жадвалига қарашни хоҳламайман. Албатта, биз яхши поғонада жойлашганмиз. Аммо, мавсум давомида барқарор бўлишимиз керак.

"Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" қандай ўйнашини менга фарқи йўқ. Албатта ўйинни томоша қиламан. Ишонаманки, юқори даражадаги ўйин бўлади ва бундан завқ оламан" — деди Почеттино.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика