Latest news

17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  2 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  23 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  7 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  16 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  8 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  4 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2

Почеттино: "Инфантино АҚШ президентига Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишимиз мумкинлигини айтди. Бу жавобдан бироз хафа бўлдим" News

Почеттино: "Инфантино АҚШ президентига Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишимиз мумкинлигини айтди. Бу жавобдан бироз хафа бўлдим"

АҚШ терма жамоаси мураббийининг бундан бироз жаҳли чиқди.

АҚШ терма жамоаси бош мураббийи  Маурисио Почеттино 2026 йилги Жаҳон чемпионатида бўладиган босим ҳақида гапирди. Мураббий АҚШ ва ФИФА президентлари ўртасидаги суҳбат ҳақида ҳам ўз фикрини билдирди.

"Мен АҚШ президенти Дональд Трамп ва ФИФА президенти Жанни Инфантино ўртасидаги суҳбатни эшитдим. Трамп ФИФА президентидан "Биз Жаҳон чемпионатида ғолиб бўла оламизми?" деб сўради. Инфантино эса "Ҳа" деб жавоб берди. Бу жавобдан хафсалам пир бўлиб кетди, бироз хафа бўлдим. Инфантинодан "Бу саволни мураббийингиздан сўранг, у холисроқ жавоб беради", -деган жавобни кутгандим.

Мезбон бўлганимиз учун босим бўлиши аниқ. Бу миллат ғалаба билан тўла, менталитет фақат ғалабани қабул қилади. Америкаликлар нимада иштирок этишса, улар фақат ғалабани исташади. Бу эса боим бериши аниқ. Демак, биз бу жараёнда адреналин ҳис қиламиз", -дейди Маурисио Почеттино.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика