03 jan 2019 21:58

Почеттино Эриксенга ишонмаяпти

Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
“Тоттенҳэм” бош мураббийи Маурисо Почеттино жамоаси етакчиси Кристиан Эриксеннинг “шпорлар” сафида қолиш-қолмаслигидан бехабарлигини айтди.

Даниялик футболчининг шартномаси яна 18 ой амалда бўлади.

“Ҳозирча ҳеч қандай янгилик йўқ. Нима содир бўлишини билмайман. Мен бу вазиятдан хавотирда эмасман, чунки футболда ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Ҳар томоннинг ўз қарашлари бўлади.

Албатта, Кристиан биз учун жуда муҳим футболчи. Бундай футболчилар олдимда бўлишини истайман. Аммо гап турли хил қарашларга эга томонлар ҳақида кетмоқда. Эриксен узоқ йиллар “Тоттенҳэм”да тўп тепса, албатта бу яхши бўлади. Агар ундай бўлмаса, бу футболчининг ҳуқуқи”, дея Почеттинонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.

Please support our project. Share it with your friends if you like it.
  0 

Similar news

Comments

Write a comment


Tournaments

Uzbekistan Superliga Russia International England Germany Spain Italy France Other →

Interviews

Яндекс.Метрика