"Албатта, охирги баҳсдаги ўйинимиздан қониқмадик. Буни ҳаммаси тушунарли. Агар бизда етарлича мотивация, чемпионлик учун интилиш бўлмаганида, 4та фронтда кураш олиб бормаётган бўлардик. Бу иложсиз нарса бўлган ҳисобланарди. Одамлар бизни енгилмас жамоа сифатида тилга олишганида,менда уларга ҳар доим битта жавоб бор. Ҳар учрашувда ўйинимизга қўшишимиз керак. Қаерда қўшишни яъни ўйин темпини ўз қўлига олиш, кўра олишимиз керак. Баъзан ўхшайди, баъзида пастга шўнғиш каби ҳолатлар кузатилади. Олдинда кўплаб учрашувлар бор. Баъзан ғалаба қозониш осон эмас. Мана шу катта синов", — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Sky Sports нашри.