Latest news

09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  0 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  5 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5

"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда: Суюнов сафга қайтган ФОТО News

"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда: Суюнов сафга қайтган ФОТО

Куни кеча "Пахтакор" жамоаси янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги йиғинни Тошкентдаги "ЖАР" стадионида бошлади.

Жамоа аъзолари 3 январь куни тўпланишди ва даставвал тиббий кўрикдан ўтишди. Сўнгра жамоа аъзолари жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис Ласло Ямбор қўл остида чигалёзди машғулотларини олиб боришди.

Дастлабки кунги машғулотларга легионерлардан Марко Симич, Драган Черан келиб қўшилишди. Шартномаси тугаган Тиаго Безерра эса ҳозирча жамоа лагерига қўшилгани йўқ. Томонлар ҳали янги битимга имзо чекишгани йўқ. Суперлига тўпурарининг келаси мавсумни қаерда ўтказиши ҳозирча тўлиқ ҳал этилмаган. Тез орада томонлар музокара ўтказиш учун стол атрофига ўтиришлари кутилмоқда. Исмоил Гонсалвеш эса бугундан машғулотларга қўшилиши кутилмоқда.


"Пахтакор"ни янги мавсум олдидан баъзи легионерлар тарк этиш эҳтимоли юқори. Чунки клуб раҳбарияти жамоага янги легионер олиб келиш тараддудида. Айни пайтда "Пахтакор" янги легионер футболчи билан музокаралар ўтказмоқда.

Машғулотларга янгилардан ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган ва "шерлар"нинг янги аъзосига айланган Акром Комилов иштирок этмоқда.


Қўлининг панжасини синдириб олган Элдорбек Суюнов умумий гуруҳда ҳам, дарвозабонлар машғулотларида ҳам бемалол тўп билан ишламоқда.


Кичик жароҳат олган Александр Лобанов биринчи кун машғулотларида иштирок этмади.

Ижарадан қайтган футболчилар, хусусан Ботирали Эргашев ҳам "Пахтакор" лагерида шуғулланмоқда. Яқинда жарроҳлик столига ётқизилган дарвозабон умумий гуруҳ машғулотларига январь ойи сўнггида қайтиши кутилмоқда. Кипер ҳозирча индивидуал машғулотлар ўтказмоқда.


"Пахтакор"нинг кечаги машғулотидан фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Rating: +9   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика