Ушбу учрашувдаги ғалаба плей-офф босқичида ўйнаш имкониятини тақдим этади. Шу сабабли беллашув катта аҳамият касб этади. Ироқ клуби сўнгги уч мавсумда ОФК Кубогида кетма-кет ғолибликни қўлга киритган. Демак, баҳснинг кескин ўтишига шубҳа йўқ.
"Пахтакор" ва "Эйр Форс" жамоалари ўртасидаги ўйин 12 февраль, сешанба куни "Пахтакор" стадионида 15:00да бошланади. Чипталар 5 февралдан сотувга чиқарилиши мўлжалланган. СИП тоифа чипталар нархи 40 минг, бошқа секторлар чипталари нархи эса 20 минг сўм қилиб белгиланади.