Latest news

14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  0 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  1 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  5 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  11 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  26 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  2 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2

ЎзПФЛ Бундеслига билан ҳамкорлик қилади News

ЎзПФЛ Бундеслига билан ҳамкорлик қилади

Олдинроқ хабар берганимиздек, Испаниянинг Мадрид шаҳрида 24-25 сентябрь кунлари Бутунжаҳон футбол саммити бўлиб ўтди.

Ушбу саммитда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Саммит доирасида делегациямиз вакиллари Европанинг бир қанча футбол жамоатчилиги вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олган эди.

Жумладан, Европанинг энг етакчи чемпионатлари қаторига кирувчи Германия Бундеслигасининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Бернд Вилмс билан музокара ўтказилиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Бундеслига ўртасида бир қанча йўналишларда, жумладан мухлислар билан ишлаш бўйича ҳамкорлик қилиш учун меморандум имзолашга келишиб олинган эди.

Бундеслига стадионларнинг учрашувлар вақтида тўлиб-тошиши борасида дунёдаги энг яхши кўрсаткичларга эга чемпионатлардан бири саналади. Айнан шу сабабдан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Бундеслига тажрибасини ўрганиб, юртимизда футбол ишқибозларининг миллий чемпионатимизга қизиқишларини ошириш, Суперлига учрашувларига янада кўпроқ мухлислар ташриф буюришини таъминлаш бўйича иш олиб боради. 

Ҳамкорлик доирасида ноябрь ойида германиялик мутахассисларнинг юртимизга ташриф буюриши кўзда тутилмоқда. Бундеслига вакиллари Германияда мухлислар билан ишлашда асосан қандай жиҳатларга эътибор қаратиши, ўйинларга мухлислар ташрифини кўпайтириш бўйича қандай дастурлар амалга оширилиши, Бундеслига ўйинлари вақтида стадионлар доимо тўла бўлишини таъминлаш бўйича қандай чора-тадбирлар кўрилиши борасида батафсил маълумот беришади ва ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, немис тажрибасини Ўзбекистонда татбиқ этишда ўз тавсияларини беришади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика