Ушбу рекрутинг-семинарида 3 нафар ҳакамимиз — Акобирхўжа Шукуруллаев, Фирдавс Норсафаров ҳамда Адҳам Риҳсибоев (футзал) иштирок этишди.
Семинар давомида ҳакамларнинг тил билиш даражаси ва жисмоний ҳолати текширилди. Фитнесс имтиҳонларидан сўнг, ўйин қоидалари бўйича назарий имтиҳон ўтказилди. Шу тариқа, рекрутингнинг дастлабки босқичи якунланди. Рекрутинг билан боғлиқ навбатдаги янгиликлар тез орада эълон қилиб борилади.