Latest news

10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболcи учун курашда енгилди  3 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  5 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  22 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  20 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  5 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  8 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  169 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  2 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0

Ўзбекистонда "Интер" клуби академияси филиали очилиши мумкин News

Ўзбекистонда "Интер" клуби академияси филиали очилиши мумкин

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро бошқарма бошлиғи Диёр Исаметдинов ва бошқарма бошлиғи ўринбосари Олим Арифов Италиянинг Милан шаҳрида "Интер" клуби академияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Учрашувда "Интер" академияси департаменти бошлиғи Барбара Бигги, "Интер" клубининг академиялар бўйича техник директори Альдо Монтинаро ва "Интер" академияси техник директори Марко Монтилар қатнашишди.

Учрашув давомида юртимизда "Интер" академияси филиалини очиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, "Интер" академияси мураббийлари иштирокида мамлакатимизда болалар футболи мутахассислари учун маҳорат дарслари ўтказиш, ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳам музокаралар ўтказилди. Бундан ташқари, "Интер" клуби афсонаси" лойиҳаси бўйича, клуб таркибида тўп сурган машҳур футболчиларни Ўзбекистонга олиб келиш ва улар билан учрашувлар ўтказиш ҳам муҳокама мавзусидан ўрин олди.

Маълумки, ҳозирда юртимизда "Про" дипломи бўйича ўқув курсларининг иккинчи модули бўлиб ўтмоқда. Мана шу ўқув курсларида таълим олаётган мутахассисларни Италияга олиб бориб, "Интер" клуби машғулотларини бевосита майдондан кузатиш ва тажриба ўрганиш жараёнини йўлга қўйиш борасида ҳам фикр алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда "Интер" клубининг расмий фан-клубини очиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Бугун ЎФА мутасаддилари "Интер" академиясига ташриф буюриб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишлари ҳам режалаштирилган.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика