Терма жамоамиз ҳужумчиси Иван Нагаев эски жароҳати ўрни безовта қилгани сабабли бугун кечки машғулотни эрта тугатди. Терма жамоамиз шифокорининг маълум қилишича, "Қизилқум" ҳужумчисининг жароҳат ташхиси аниқ бўлса-да, у ҳақдаги якуний хулоса қўшимча тиббий текширувлардан кейингина чиқарилади, - дея хабар бермоқда ЎФА матбуот хизматининг расмий канали.
Умид қиламизки, оқсаб турган чизиғимизнинг муҳим вакили яна сафга қайта олади.