Latest news

16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  0 16:18АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  0 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  4 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  6 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  1 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  3 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  36 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади News

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 14-25 февраль кунлари Испаниянинг Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрида йиғин ўтказиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Унгача терма жамоа бош мураббийи Любинко Друлович Тошкентда йиғин ўтказишга қарор қилди. Йиғин давомида сербиялик мутахассис футболчилар билан яқиндан танишиб, уларнинг имкониятлари ва жисмоний ҳолатларини кўздан кечиради.

Тошкентдаги йиғин 14 февралга қадар давом этади. Кейин Олимпия терма жамоаси аъзолари Испанияга йўл олиб, ўша ерда йиғинни давом эттиришади. Испаниядаги йиғин давомида бир қатор назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган.

Бугун Любинко Друлович ва унинг ёрдамчилари футболчилар билан дастлабки танишувни амалга оширишди. Учрашув давомида терма жамоа олдига Токио-2020 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритиш вазифаси турганлиги, ушбу вазифани амалга ошириш учун бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилиш кераклиги айтиб ўтилди. Шунингдек, футболчиларга соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, турли зарарли одатлардан четда бўлиш кераклиги яна бир бор уқтирилди.

Тошкентдаги йиғин давомида Олимпия терма жамоаси аъзолари "Чиғатой" спорт мажмуасида ва "Миллий" стадион машғулотлар майдонида жисмоний машқлар олиб боришади.  


Rating: +6   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика