Ноябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси Австралияда йиғин ўтказади ва у ерда Жанубий Корея ҳамда Ливан терма жамоалари билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб қайтади.
Декабрь ойида эса Купер жамоаси Туркияда йиғин ўтказади. 15 декабрь куни бошланадиган йиғин 29 декабрга қадар давом этади. Ушбу йиғин доирасида ҳам ўртоқлик учрашувлари ўтказиш режалаштирилган.
Ўзбекистон терма жамоаси 2 январда БААга учиб боради ва Осиё Кубогига сўнгги тайёргарликни ушбу мамлакатнинг ўзида олиб боради. Қитъа чемпионатидаги биринчи ўйинни вакилларимиз 9 январь куни Уммонга қарши ўтказишади.