Latest news

20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  3 20:18"Реал" "Бенфика" футболчиснинг трансфери борасида келишувга эришди  2 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  0 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  2 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  12 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  3 17:43Венгер: "Менимча, Клублар ўртасидаги ЖЧ зарур"  2 17:16"Реал" футболчисининг жароҳати қайталанди  0 16:49Бундеслиганинг ТВ бўйича 2025/26 йилги мавсум учун пул тақсимоти: ҳар бир клуб қанча олади?  0 16:22Аббос Файзуллаев Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин  21 15:55Ўзбекистонлик ҳакамлар Индонезияда Президент Кубоги финалида ишлайди  0 15:32Саратонни енгган "Атлетик" футболчиси допинг туфайли дисквалификация қилинди  1 15:05ЎзПФЛ делегацияси АҚШда MLS тажрибасини ўрганмоқда  8 14:48Алвес ЦСКА футболчисига айланди. Унга 7-рақам берилди  5

Ўзбекистон - Ливан учрашуви "Қарши"да эмас, "Муборак"да бўлди News

Ўзбекистон - Ливан учрашуви "Қарши"да эмас, "Муборак"да бўлди

Шу кунларда Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Австралия қитъасида бўлиб турибди.

Кеча жамоамиз Ливан билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу мақола ўйинга эмас ўйин бўлиб ўтган шаҳар ҳақида.

Деярли барча манбаларда Ўзбекистон терма жамоаси Брисбенда яшаётгани ва Ливан билан баҳс ҳам шу шаҳарда ўтгани ҳақида ёзилди. Аслида футболчиларимиз Брисбенда эмас Голд Кост шаҳрида истиқомат қилишмоқда. Кечаги баҳс ҳам мана шу шаҳар яқинида жойлашган "Cbus Super Stadium" (иккинчи номи "Robina") стадионида бўлиб ўтди.


Брисбен ва Голд Кост бошқа-бошқа шаҳарлар. Австралиянинг Квинсленд штатида жойлашган икки шаҳар. Брисбен мана шу штатнинг пойтахти ҳисобланади. Тушунарли қилиб айтганда Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳри бўлса, кеча жамоамиз Муборак туманида ўйин ўтказди. Масалан, ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоаси Қаршида ўртоқлик учрашуви ўтказган. Ҳеч ким нима фарқи бор, барибир яқинку деб учрашув Муборакда бўлган деб ёзмаган. 





Кўпчилик буни нима фарқи бор дейиши мумкин. Аммо статистика бўйича устозимиз Бахтиёр Ширинов айтганларидек статистикада майда нарса бўлмайди. Битта кичкинагина хато ва статистикангиз ҳеч нимага ярамай қолади.

Бу мақолани чиқаришдан мақсад нима? Мақсад келгуси авлодга нотўғри маълумот қолдирмаслик. Айтайлик 10 йилдан сўнг бир ёш футбол журналисти Ўзбекистон терма жамоаси Брисбен шаҳрида нечта ўйин ўтказган деб қидирса ва 2018 йил 15 ноябрь куни Ливан билан ўйин шу ерда ўтган деган маълумотни кўради. Шу тариқа тарих ҳам, статистика ҳам ўзгариб кетади.

Шундай экан, Ўзбекистон терма жамоаси бугунги кунда Голд Кост шаҳрида яшамоқда, Ливан билан ўйин мана шу шаҳарда бўлиб ўтди. Брисбеннинг бу ўйинга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +41   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика