02 mar 2019 15:30

Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетида Равшан Эрматов ва унинг гуруҳи иштирокида учрашув бўлиб ўтди

Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети билан ҳамкорликни йўлга қўйгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Мазкур ҳамкорликдан асосий мақсад Университет талабалари орасида футбол ҳакамлиги ва мураббийлиги билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, халқаро мусобақаларда фаолият олиб борадиган иқтидорли ҳакамлар ва истеъдодли мураббийларни тайёрлашдан иборат.

Бугун ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти томонидан Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда таниқли ҳакам, ФИФА рефериси Равшан Эрматов, унинг ёрдамчиси Абдуҳамидулло Расулов, ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти бошлиғи Маъмур Саидқосимов, Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Маҳмуджон Болтабоев ҳамда университет талабалари иштирок этишди.

Учрашув давомида Равшан Эрматов ҳакамлик касбининг ўзига хос томонлари ҳақида гапириб берди. Ҳакамлик билан шуғулланишни истаган талабалар қайси жиҳатларга эътибор қаратишлари зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, талабалар орасида ҳакамлик учун номзодларни танлаб олишда эътибор қаратиладиган мезонлар ҳақида тушунтириш бериб ўтилди.

Учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан Равшан Эрматовга мурожаат қилишди ва тегишли жавоблар олишди.


Source : ufa.uz
Please support our project. Share it with your friends if you like it.
  +4 

Similar news

Comments

Write a comment


Tournaments

Uzbekistan Superliga Russia International England Germany Spain Italy France Other →

Interviews

Яндекс.Метрика