Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби устози Сергей Лушан "Динамо"дан учралган мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманида расман истеъфога чиққанини маълум қилди.
Шу тариқа, 4-турдан кейин "Сўғдиёна" бош мураббийсиз қолди. Қизиғи 2018 йилги мавсумда 5-турдан кейин ушбу жамоа устози Александр Мочинов истеъфога чиқарилган эди.
Маълумот учун, Сергей Лушан чемпионатда "Сўғдиёна"ни 31та ўйинда майдонга бошлаб тушди. Шундан 9тасида жамоа ғолиб бўлди, 7тасида дуранг қайд этилди ва қолган 15та учрашувда рақиблар ғалаба қозонишди.