Latest news

16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  0 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  6 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  2 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  1 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   2 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   4 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  4 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  7 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0

Отабек Шукуров ва "Шаржа" чемпионликка жуда яқин News

Отабек Шукуров ва "Шаржа" чемпионликка жуда яқин

БАА чемпионати тугашига 7та тур қолди.

Айни пайтда мусобақа жадвалида ҳамюртимиз Отабек Шукуров ўйнаётган "Шаржа" клуби ишонч билан пешқадамлик қилмоқда.

Шукуров жамоаси 19та ўйинда 47 очко тўплади. Уни таъқиб қилиб келаётган "Ал Аҳли" ва "Ал Айн" ҳисобида 38тадан очко бор. Яъни пешқадам иккинчи ўриндаги жамоадан 9 очкога илгарилаб кетган. Юқорида айтганимиздек чемпионат тугашига 7та тур қолди. "Шаржа" олдиндаги 7та ўйиннинг барчасида ютиш салоҳиятига эга. Улар орасида энг қийин баҳс 17 апрель куни "Ал Айн"га қарши бўлади. Аммо ушбу жамоа ОЧЛда иштирок этаётгани "Шаржа"га устунлик бериши мумкин.

Рақиблар орасида сўнгги ўринларда бораётган "Эмирейтс", "Дабба Ал Фужайра" ва "Ал Иттиҳод Калба" клублари ҳам бор.

Шундай экан, "Шаржа" клуби ўз тарихида олтинчи бор БАА чемпиони бўлиш учун жад яхши имкониятга эга бўлиб турибди. Жамоа сўнгги бор 1996 йилда мамлакат чемпиони бўлган эди.

Айни пайтда жароҳатини даволаётган Отабек Шукуровга сайтимиз ходимлари ва мухлислари номидан тезроқ тузалиб сафга қайтишини ва жамоаси билан бирга чемпионликни нишонлашни тилаймиз.

"Шаржа"нинг қолган ўйинлари:
12 апрель - "Банияс" - "ШАРЖА"
17 апрель - "ШАРЖА" - "Ал Айн"
26 апрель - "Ал Иттиҳод Калба" - "ШАРЖА"
3 май - "ШАРЖА" - "Дабба Ал Фужайра"
11 май - "Ал Васл" - "ШАРЖА"
15 май - "ШАРЖА" - "Ал Ваҳда"
25 май - "Эмирейтс" - "ШАРЖА"



Rating: +28   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика