Latest news

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  1 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  1 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  3 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

Осиё Кубоги. Баҳрайн бош мураббийи: "Бизнинг жамоада юлдуз йўқ, жамоа бор" News

Осиё Кубоги. Баҳрайн бош мураббийи: "Бизнинг жамоада юлдуз йўқ, жамоа бор"

Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган БАА - Баҳрайн учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида баҳрайнликлар иштирок этишди.

"Осиё Кубогида ўйнашимиздан хурсандман. Мусобақа мезбонига қарши очилиш ўйинида майдонга тушишимиз икки карра қувончли.

Албатта, гуруҳда биз фаворит эмасмиз. Аммо менинг жамоам охирги йилда анчайин кучайди. Осиё Кубогига тайёрлигимизни ҳис қилаяпман.

Умид қиламанки футболчиларимда БААни мағлуб этиш истаги жуда юқори бўлади. Балки ютқазармиз, аммо майдонни бошимизни баланд кўтариб чиқиб кетишимизни истайман.



БАА терма жамоасини биламиз, унинг кучли томонларини ҳурмат қиламиз. Гуруҳда айнан шу жамоа фаворит. Аммо биз нима ҳам қила олардик. Имкон қадар яхши ўйин кўрсатишга уринамиз, натижа қандай бўлишини вақт кўрсатади.

2016 йил Баҳрайнга келганимдан кейин жамоан ўзгартиришни бошладик. Ҳозир бизда жуда ёш жамоа бор. Аммо бу муаммо бўла деб ўйламайман.

Аслида бу ҳақда ўйлаётганим йўқ. Бизнинг жамоада Абдулвоҳоб Али каби тажрибали ўйинчилар ҳам бор. Баҳрайн сафида юлдуз йўқ, бизда жамоа бор", - дейди Мирослав Соукуп.



Rating: +7   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика