Latest news

13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  0 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  9 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2

Осиё Кубоги. Альберто Заккерони: "Биз бу мусобақани сабрсизлик билан кутдик" News

Осиё Кубоги. Альберто Заккерони: "Биз бу мусобақани сабрсизлик билан кутдик"

Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган БАА - Баҳрайн учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар иштирок этишди.

БАА устози Альберто Заккерони ва жамоа сардори Исмоил Матар журналистлар саволларига жавоб қайтарди.



"Биз бу мусобақани сабрсизлик билан кутдик. Ажойиб натижа қайд этиш учун бор кучимиз билан ўйнаймиз.

БАА терма жамоаси мусобақага жуда яхши тайёргарлик кўрди. Биз ўз уйимизда ҳам, хорижда ҳам йиғинлар ўтказдик. Осиё Кубогига тайёргарлик жараёнида ҳеч қандай муаммога дуч келмадик.

Баъзи футболчилар жароҳат олишди. Бироқ бу жиҳатлар мусобақа давомида бизга таъсир қилмайди деб умид қиламан. Баҳрайнга қарши баҳсда ижобий натижа қўлга киритишга интиламиз.

Осиё терма жамоалари сўнгги йилларда кучайишди. БААдаги мусобақада жамоаларнинг имкониятлари тенг. Чемпион жуда кичик деталлар туфайли аниқланишига ишончим комил", - дейди Альберто Заккерони.




"Осиё Кубогидаги барча жамоалар чемпион бўлишга тенг имкониятга эга. Сабаби уларнинг барчаси кучли. 1996 йилги Осиё Кубогидаги натижамиздан (финалдаги мағлубият - таҳририят) яхшироқ иштирок этишга уринамиз. Баҳрайн билан баҳсга тайёрмиз", - дейди БАА сардори Исмоил Матар.  


Rating: +11   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика