Latest news

18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  1 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  4 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  6 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  3 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1

Осиё Кубоги-2019. Хитой - Қирғизистон. Ўйинолди матбуот анжумани News

Осиё Кубоги-2019. Хитой - Қирғизистон. Ўйинолди матбуот анжумани

Хитой - Қирғизистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида иккала жамоа устозлари қатнашишди.


Дастлаб Хитой бош мураббийи Марчелло Липпи журналистлар саволларига жавоб берди.


"Барчаси жуда оддий. Мақсадимиз имкон қадар яхши натижа қайд этиш.

Бу мусобақага 40 кун давомида тинимсиз тайёрландик. Осиё Кубогида Жанубий Корея, Япония, Эрон ва Австралия каби фаворитлар бор. Аммо бундай мусобақаларда доим қайсидир жамоа сюрприз тақдим этади. Шундай қилиб биз сюрприз жамоа бўлишимиз мумкин. Хитой мамлакатида 7 йилдан буён ишлаяпман. Хитойлик мухлисларга хурсандчилик тақдим этмоқчиман.

Афсуски Вей ва Ксиао биринчи ўйинда бизга ёрдам бера олишмайди. Улар иккинчи турда сафга қайтишади. Жамоамиз сардори Женг Жи Қирғизистон билан баҳсда бизга ёрдам бера олмаслигини олдиндан билардик. Ҳамда ўйин учун режаларимизни усиз туздик.

Қирғизистон терма жамоаси иштирокидаги охирги 6-7та ўйинни томоша қилдим. Уларнинг кучли ва кучсиз томонларини биламан. Улар билан ўйинда қандай ўйнашни биламиз. Бугунги технологиялар туфайли рақибларимиз ҳам биз ҳақимизда барчасини билади деб ўйлайман", - дейди Марчелло Липпи.  



Шундан кейин Қирғизистон устози Александр Крестинин ўз фикрларини билдирди.

"Ҳеч ким тажриба билан туғилмайди. Уни секин-аста тўплаб борамиз. Мусобақага сифатли тарзда тайёрландик. Тайёргарлик ўтган йил баҳор фаслида, йўлланмага эга чиққанимизда бошланганди. Бир қатор кучли жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказдик. Умуман олганда биз мусобақага тайёрмиз.

Хитойда жуда тажрибали мураббий бор. Тўғри у Жаҳон чемпиони бўлган. Аммо Липпи Хитой билан чемпион бўлмаган. Биз аутсайдер эмасмиз, бу Хитой ОАВнинг фикри. Ўйин 0:0 ҳисоби билан бошланади, у ёғи нима бўлади кўрамиз. Хитой ҳақида билганларим: Кучли ва яхши жамоа. Биз рақиб эмас ўз ўйинимиз ҳақида бош қотираяпмиз.

Хитой сафида етакчилар жуда кўп. Майдонда 11 нафар футболчи ўйнайди. Биз юқори савияда ўйнашга тайёрмиз", - дейди Александр Крестинин.  


Rating: +12   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика