Абу Дабидаги "Зайед Спортс Сити" стадионида ўтказилган финал беллашувида Қатар терма жамоаси Японияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Финал ўйинидан сўнг мусобақанинг энг яхшилари тақдирланди. Жумладан, Қатар терма жамоаси кипери Саад Ал Шееб энг яхши дарвозабон деб топилди. Ал Шееб ОК-2019 давомидаги 7 ўйинда ўз дарвозасидан бор йўғи 1та гол ўтказиб юборди. У ҳам бўлса финалда японлардан.
Саад Ал Шеебга соврин билан бирга 10 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилди.