Latest news

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  0 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Осиё Кубоги-2019. Мориясу рекорд остонасида News

Осиё Кубоги-2019. Мориясу рекорд остонасида

Бугун Осиё Кубоги финали бўлиб ўтади.

Абу Даби шаҳридаги "Зайед Спортс Сити" стадионида Қатар ва Япония терма жамоалари мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида иштирок этишади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Агар бугун Япония ғалаба қозонса, бу жамоа бош мураббийи учун ўзига хос воқеа бўлади. Бунинг сабаби Хажиме Мориясу ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида Осиё Кубогида зафар қучган илк инсонга айланади. Фақат бунинг учун японлар Қатарни мағлуб этиши шарт.

Маълумки, Япония ўз тарихида илк бор 1992 йил ўтказилган қитъа биринчилигида ғолибликни қўлга киритган. Ўшанда жамоага голландиялик Ханс Оофт мураббийлик қилган ҳамда Хажиме Мориясу футболчи сифатида ўйинларда иштирок этганди. Японлар финалда Такуя Такагининг ягона голи эвазига Саудия Арабистонини мағлуб этишган.

Шундан сўнг бу жамоа 2000, 2004 ва 2011 йил ўтказилган Осиё Кубокларида ҳам ғолибликни нишонлади. Шундай экан, 50 ёшли мураббий учун бугун аҳамиятли кун бўлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика