"Металлург", "Олимпик", "Динамо" ва "Ордабаси" жамоалари собиқ аъзоси янги мавсумда "Турон" шарафини ҳимоя қилади.
23 ёшли Абдумажидов фаолияти мобайнида Ўзбекистон U-19, U-21 ва U-23 терма жамоаларида ҳаракат қилган.
Transfermarkt портали футболчини 400 минг еврога баҳолаган.
Аввалроқ "Турон" яна бошқа ўзбекистонлик футболчилар билан шартнома имзолаган эди.