Latest news

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  2 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  3 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  4 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

ОЧЛ-2019. Ўзбекистон чемпиони "B" гуруҳидан жой олади News

ОЧЛ-2019. Ўзбекистон чемпиони "B" гуруҳидан жой олади

22 ноябрь куни кейинги йил учун ОЧЛ ва ОФК Кубоги баҳсларига қуръа ташланади.

ОФК вакиллари одатдагидек қайси гуруҳда қайси мамлакат клублари ўйнашини аввалдан ҳал қилиб қўйишди. Бу орқали битта гуруҳда бир мамлакат клублари ҳеч қанақасига тўқнаш келмаслигини таъминлашади.

Демак, 2018 йилги Ўзбекистон чемпиони янги мавсум Осиё чемпионлар лигасида "B" гуруҳидан жой олади. Ушбу гуруҳда Саудия Арабистони ва БАА клублари бўлиши аниқ. Сўнгги жамоа плей-оффдан сўнг маълум бўлади.

Ўзбекистон вице-чемпиони бўлган клуб Ироқнинг "Эйр Форс" ва БААнинг "Ал Наср" клубларини мағлуб эта олса "D" квартетидан жой олади. Бу гуруҳда Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони клублари бор.

Ниҳоят, Ўзбекистон кубоги соҳиби АГМК клуби агар "Истиқлол" (Тожикистон) ва "Ал Насср" (Саудия Арабистони) клубларини мағлуб этса "A" гуруҳида ўйнайди. Ушбу гуруҳда БАА ва Ироқ клублари бўлиши аниқ. Яна бир жамоа номи плей-офф босқичидан сўнг маълум бўлади.  



Rating: +10   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика