Latest news

11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  6 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0

Нигериялик футболчилар “Яшнобод” жамоаси машғулотларида қатнашмоқда News

Нигериялик футболчилар “Яшнобод” жамоаси машғулотларида қатнашмоқда

Шу йилнинг баҳорида пойтахтимизнинг Яшнобод туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Яшнобод” профессионал футбол клуби ташкил топганди.

Ҳозирда яшнободликлар футбол бўйича Тошкент шаҳар чемпионати иккинчи лигаси баҳсларида пешқадамлар сафида боришмоқда. Жамоа мусобақанинг ҳал қилувчи босқичида ўнта жамоа ўртасида бугунгача ўтган 15 учрашувдан сўнг, 29 очко жамғарган ҳолда иккинчи поғонани эгаллаб турибди. “Яшнобод” футболчилари олдига янги мавсумда Ўзбекистон миллий чемпионати ПРО лигасида қатнашиш вазифаси қўйилган.

Яшнободликлар чемпионат уй учрашувларини “Обод” сунъий қопламали стадионида ўтказаётган бўлса, машғулотларни тумандаги 198-умумтаълим мактаби ўйингоҳида олиб боряпти. Куни кеча жамоа машғулотларига “қора қитъа”нинг Нигерия мамлакатидан келган футболчилар ҳам қўшилдилар.

— Дебют мавсумини жамоамиз ёмон ўтказмаяпти, — “Яшнобод” профессионал футбол клуби бош мураббийи Азиз Файзиев. — Жамоамиз таркибини асосан 19-20 ёшли ўйинчилар ташкил этади. Туман ҳокимлиги жамоамизнинг келгусида кучлилар сафида тўп тепиши учун барча шарт-шароитларни яратиб беришга ҳаракат қиляпти. Клубимиз бош хомий — ARTEL бренди остида майдонга тушяпти. Ҳозирда жамоамиз аъзоларининг машғулотлар ва чемпионат учрашувларини ўтказишлари учун беш минг томошабинга мўлжалланган замонавий стадион лойиҳаси тайёрланяпти. Иккинчи лига ўйинлари тугашига 3 тур қолди. Куни кеча машғулотларимизга шу кунларда юртимизда бўлиб турган нигериялик футболчилар ҳам қўшилишди. Ўз ўйинчиларимиз қаторида уларнинг хатти-ҳаракатларини ҳам кузатяпмиз. Нигериянинг DOSAD Football Academyсининг менежери Роберт Нвокике етти шогирди билан машғулотларда иштирок этяпти. Асосан 19-20 ёшли нигериялик футболчилар орасида иқтидорлилари ҳам ажралиб турибди. Уларнинг келгусида “Яшнобод” жамоасида қолиш-қолмаслигини вақт кўрсатади, албатта. Ҳозир эса бор диққат-эътиборимизни чемпионат учрашувларини муваффақиятли якунлашга қаратганмиз.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика