Latest news

00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  0 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  3 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  0 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  2 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  8 22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  1 21:35Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  13 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  1 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  2 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  11 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  2 17:49Расман: Улуғбек Ҳошимов – "Динамо" футболчиси  4

"Нефтчи": Сўнгги дақиқалар жамоаларимизга омадли келди News

"Нефтчи": Сўнгги дақиқалар жамоаларимизга омадли келди

Қишнинг чиллали кунларда Фарғона вилоятида ўтказилаётган “Ҳоким кубоги-2019” халқаро мусобақаси ўзининг айни қизғин палласига кириб бормоқда.

Ушбу турнирда иштирок этаётган “Нефтчи” ва “Нефтчи U-18” жамоалари гуруҳ босқичларини муваффақиятли якунлаб чорак финали йўлланмасини қўлга киритган эдилар.

Бугун ҳар иккала жамоамиз чорак финал учрашувлари доирасида Қиргулидаги “Нефтчи” СК ўйингоҳида бошқа гуруҳлардаги ушбу йўлланмани қўлга киритган рақибларига қарши учрашув ўтказдилар.  

Дастлаб Бахром Ҳайдаров мураббийлигидаги асосий жамоамиз “Нефтчи” шаҳримизнинг яна бир вакили “ФарДу” жамоасига қарши майдонга тушдилар. Бахс бир ўйиндан иборат эканлигини инобатга олган холда хар иккала жамоа эхтиёткорлик билан ўйин олиб бордилар. Шу сабабли учрашувнинг асосий дақиқаларида дарвозаларга тўп киритилмади. Хакам томонидан асосий вақтнинг қўшиб берилган 90+2-дақиқасида Шодиёр Хожиматов “ФарДУ” дарвозасига гол киритиб учрашув масаласини хал қилиб берди!

“Хоким кубоги-2019” чорак финали.

“Нефтчи” – “ФарДУ”  1:0    
Гол: 
Шодиёр Хожиматов 90+2

Куннинг иккинчи ярмида жамоамиз мухлислари яна бир қизиқарли бахсга гувох бўлдилар.

Ушбу босқич доирасида Қиргулидаги “Нефтчи” СК ўйингохида Шерзод Зокиров бошчилигидаги “Нефтчи U-18” жамоаси Андижон вилоятининг “Уз Тонг Хо” жамоасига қарши майдонга тушдилар.

Ушбу бахс хам деярли биринчи учрашувдаги сенарийлар асосида ўтди десак муболаға бўлмайди. Учрашув давомида хар иккала жамоада хам гол уриш учун кўплаб имкониятлар бўлган бўлсада, хал қилувчи гол хакам томонидан қўшиб берилган вақтда киритилди. Бу учрашувда хам ўйиннинг асосий вақти тугаб, хакам томонидан қўшиб берилган 90+2 дақиқасида “Нефтчи U-18” жамоаси хужумчиси Дилшод Умрзаков қанотдан узатиб берилган тўпни андижонликлар дарвозасига жойлаб қўйди ва жамоасига навбатдаги босқич йўлланмасини олиб берди!

 “Хоким кубоги-2019” чорак финали.

“Нефтчи U-18” – “Уз Тонг Хо”  1:0    
Гол
: Дилшод Умрзаков  90+2

Шундай қилиб бугунги куннинг ва бугунги учрашувларнинг сўнгги дақиқалар жамоаларимизга омадли келди!
Энди хар иккала жамоаларимиз эртага ярим финал бахслари доирасида майдонга тушадилар. “Нефтчи” жамоаси Самарқанднинг “Шердор” жамоасига қарши бахс олиб борса,  “Нефтчи U-18” жамоаси эса “Қўқон-1912” жамоасига қарши майдонга тушадилар.


“Хоким кубоги-2019”

Ярим финал учрашувлари.

8-феврал. Соат 10:30 да “Нефтчи” СК стадиони
“Нефтчи” – “Шердор”

8-феврал. Соат 13:30 да “Нефтчи” СК стадиони
“Нефтчи U-18” - “Қўқон-1912”


Rating: +3   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика