Навоийликларнинг бу галги рақиби Қозоғистоннинг “Тараз” клуби бўлди.
Муросасиз кечган баҳсда "Қизилқум"нинг қўли баланд келди. Учрашувнинг 76-дақиқасида Элгужа Григалашвили томонидан киритилган гол жамоага ғалаба келтирди. Грузиялик ҳужумчи жамоадоши Шерали Жўраевдан тўпни қабул қилиб олгач, ўзига хос тарзда рақибнинг 2-3 нафар футболчисини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кириб борди ва тўпни узоқ бурчакка жойлаб қўйди
"Қизилқум" учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Черемисин, Убайдуллаев, Каримов,Қамбаров, Ярашев, Усмонов, Бойматов, Бойдуллаев, Саноев, Леука, Григалашвили.
"Қизилқум" - "Тараз" 1:0
Гол: Элгужа Григалашвили 76.
"Қизилқум" матбуот хизмати