МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида
11 aug 12:00
News


МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида
"Манчестер Юнайтед" мухлислари Беньямин Шешконинг автомобил танлаши борасида турлича фикрда.
22 ёшли словениялик ҳужумчи Беньямин Шешко клубдаги биринчи кунида "Манчестер Юнайтед"нинг машғулот марказига қизил Jeep'да келди. Клуб янги футболчининг жамоадошлари билан учрашгани ва 5 йиллик шартнома имзолагани акс этган парда ортидаги видеони жойлаштирди.
Бироқ ижтимоий тармоқдаги мухлислар эътиборини нафақат унинг ўтиши, балки автомобилнинг ўзи ҳам тортди.
Мухлислардан бири: "Ёлғон гапирмайман, танлов масаласида дидсиз экан", деб ёзган. Бошқаси: "Бу Jeep'нинг номи нима?", деб сўраган. Учинчиси қўшимча қилган: "Умид қиламанки, у машиналарни танлаўдан кўра яхшироқ ўйнайди".
Хуллас, Шешконинг машина бўйича танлови "Юнайтед" мухлисларининг асосий муҳокама мавзусига айланди.
Link :
Source : The Sun
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments