03 jul 21:15

МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."

Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
"Манчестер Юнайтед"да ишлаган мураббийи Бенни Маккарти манкунианликлар таркибида қўним топа олмаган Жейдон Санчо ҳақида гапирди.

Маккарти 2022-2024 йилларда Эрик тен Хаг мураббийлар штабида ишлаган.

"Жейдон машғулотларда энг зўрларидан бири эди. У жамоага ақлбовар қилмас сифат, қобилият ва маҳорат билан келганди.  У бизни ҳайратда қолдириши ва исталган жойда тўхтаб, ўзига савол бера олиши керак эди.

Менимча, ёпиқ одамлиги сабабли у ўзига ўзи ёрдам бера олмади. У ўзи бошқалар билан дўст бўлишни истамади, у машғулотларда ҳазиллашмасди, доимо жим бўлиб юрарди.

Унинг маҳоратидан келиб чиқиб, машғулотларда муаммолар бўлган дея олмайман. У ўзи табиатан одамови бўлган, машғулотлар тугаши билан ҳеч кимга гапирмасдан уйига кетарди. У жуда ёпиқ одам.

Эрик тен Хаг эса уни доимо энг яхши жисмоний ҳолатда бўлишини истарди. Душанбадан жумага қадар, ҳар куни... Менимча исталган мураббий шундай бўлишини истайди ва футболчиларига доимо имконият беради. Қачонки барчаси чегарадан ўтиб кетсагина ўртада муаммолар бўлиши керак.

Мураббий сифатида Жейдон ҳақида ёмон гаплар гапира олмайман. Унинг машғулотлардаги ҳаракатлари менга ёқарди, унга қарши ўйнаганларга эса доимо қийин бўлган", - деди Маккарти.

Source : Goal
Please support our project. Share it with your friends if you like it.
  0 

Similar news

Comments

+1
03/07 21:25
Beckham
Jamoada kalamush bor. 8 - raqamda oʻynaydi.
Write a comment


Tournaments

Uzbekistan Superliga Russia International England Germany Spain Italy France Other →

Interviews

Яндекс.Метрика