08 dec 2018 11:38

МЮ ҳимоячиси қишда АПЛнинг бошқа бир жамоасига ўтиши мумкин

Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маттео Дармиан қишки трансфер ойнасида "қизил иблислар" сафини тарк этиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, 29 ёшли италиялик футболчига "Фулхэм" қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби Дармианни мавсум охирида харид қилиш шарти ижарага олмоқчи. Ҳимоячига "Интер" ва "Ювентус" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Олдинроқ, "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуринью италиялик футболчини қўйиб юбормаслиги эълон қилинган эди.

Дармиан ва МЮ ўртасидаги битим 2019 йилнинг охирида якунига етади, аммо келишув шартларида уни бир йилга узайтириш мумкин. Италиялик футболчи 2015 йилда "Торино"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди.

Please support our project. Share it with your friends if you like it.
  +1 

Similar news

Comments

Write a comment


Tournaments

Uzbekistan Superliga Russia International England Germany Spain Italy France Other →

Interviews

Яндекс.Метрика