Кеча андалусияликлар 23 ёшли форвардни 1,05 миллион евро эвазига сотиб олишни "Барселона" билан келишиб олишганидан хабарингиз бор.
Бугун Мунир янги клубида тиббий текширувдан ўтди ва 4,5 йиллик шартномага имзо чекди.
Жорий мавсум ЛаЛигада марокашлик футболчи 7ту учрашувда майдонга тушди ва 2та голли вазиятларда иштирок этди(1та гол, 1та ассист).