"Ҳозирча бу борада аниқ фикр билдира олмайман. Ҳозир айтиб қўядиган ҳар бир гапим ортиқчалик қилиши мумкин. Давид жамоа билан янги шартномага имзо чекиши борасида 100 фоиз ишонч билан гапира олмайман.
Буни фақатгина Давид ва раҳбарият билади. Давиднинг қандай дарвозабон эканлигини барча яхши билади. Агарда МЮ ёмон бўлишни эмас, яхши бўлишни истаса, де Хеани сақлаб қолиши керак", - деди Моуриньо.