Latest news

17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  2 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  12

Миодраг Радулович: "Ўзбекистон - Ливан учрашуви ҳар иккала томон учун фойдали" News

Миодраг Радулович: "Ўзбекистон - Ливан учрашуви ҳар иккала томон учун фойдали"

Ливан терма жамоаси бош мураббийи Миодраг Радулович Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви олдидан "Championat.asia" сайтига ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Аввало шуни айтишим мумкинки, мен Ўзбекистонни жуда ҳурмат қиламан. Эртанги ўйинга келадиган бўлсак, таркибда йўқотишлар мавжуд. Ливан терма жамоасининг 3-4 нафар футболчиларида жароҳат борлиги сабаб уларнинг хизматидан фойдалана олмайман. Шундай бўлсада, бўлажак учрашув жуда қизиқарли ўтишини кутмоқдаман. Мазкур баҳс биз ва рақиб учун фойдали ўйинга айланади.

Ливан ва Ўзбекистон чемпионатларини таққосламаган бўлардим. Чунки Ливанда ярим профессионал жамоалар кўп. Инфраструктура борасида ҳам Ўзбекистон анча илдам", - деди Ливан бош мураббийи Миодраг Радулович.

Ўзбекистон терма жамоасининг ўртоқлик учрашувидаги рақиби Ливан бош мураббийи Миодраг Радулович сўровимизга лаббай дея жавоб қайтарди ва ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Аммо Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер йиғин ва ўйин олдидан матбуотга ҳеч қандай фикр билдиргани йўқ. Хаттоки ЎФА расмий сайтида ҳам бош мураббийимизнинг фикрлари чоп этилгани йўқ.

Бизга маълум бўлишича, эртанги учрашув олдидан ҳеч қандай матбуот анжумани ташкил этилмаган.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика