Журналист Маттео Мореттонинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар беришича, “россонерилар” Хулен Лопетегига жиддий эътибор қарашмоқда.
Қайд этилишича, "Милан" раҳбарлари Лопетегини методологияси, маҳорати ва ёш ва муваффақиятли лойиҳани ишлаб чиқиш қобилияти учун юқори баҳолайди. 57 ёшли мутахассис "Вульверхэмптон"дан кетганидан кейин август ойидан бери ишсиз ҳисобланади.
Аввалроқ ушбу мураббий “Реал Мадрид” ва Испания терма жамоасида ҳам ишлаган. Айни дамда “Милан” Италия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.