Миланликлар А Сериянинг кетма-кет уч ўйинида гол ура олмади. Бу ҳолат сўнгги марта 2001 йилда қайд этилганди. Женнаро Гаттузо жамоаси аввалроқ "Торино" ва "Болонья" (иккала ўйин ҳам 0:0) клублари дарвозасини ҳам ишғол қила олмаганди.
"Милан" бугунги мағлубиятидан кейин турнир жадвалида бешинчи ўринга тушиб кетди.