"Биз қарорни кутяпмиз. УЕФА бизни Европа лигасидаги мукофот пулларимиздан айриши мумкин.
Судьялар қарор чиққунича Европа лигасидаги пулларимизни музлатиб қўйишган.
Шу сабабли бу даромадларни молиявий ҳисоботларимизга қўша олмаймиз, чунки УЕФА қарорини кутяпмиз. 2,5 млн евро музлатилган" - дейди Скарони.
Ёзда УЕФА "Милан"ни Европа лигасидан четлатган эди, аммо CAS қарорни бекор қилди.