"Интер Майами"нинг 38 ёшли ҳужумчиси Лионель Месси июль ойида ажойиб ўйин кўрсатганди. Месси ушбу ой якунлари бўйича МЛСнинг энг яхши футболчиси мукофотига сазовор бўлди. У шу ойда лига доирасидаги 5 та ўйинда иштирок этиб, 8 та гол урди ва 2 та гол узатмани берди.
Месси МЛСга ўтганидан бери тўртинчи марта ва бу мавсумда иккинчи бор ойнинг энг яхши футболчиси унвонини қўлга киритмоқда.