Футболчи "Севилья" билан ўйинда (4:2) қўлини шикастлаб олган эди ва биринчи бўлим ўрталарида алмаштирилди. Тиббий текширувлар футболчининг қўли синганини кўрсатди. Олдинроқ, форвард 3 ҳафта майдонга туша олмаслиги эълон қилинган эди. Месси фақат "Реал"га қарши баҳсни (5:1) ўтказиб юборди.
Жорий мавсум 31 ёшли Месси Каталония клуби сафида 12та учрашувда майдонга тушиб, 12та гол урди ва 6та голли пас берди.