Ушбу муваффақият каталонияликлар етакчиси Лионель Мессининг ЛаЛигада қозонган 328-ғалабаси бўлди. Бу билан аргентиналик форвард Раульдан ўзиб кетиб, Испания чемпионати ўйинларида зафар қучиш борасида кучли учликка киришга эришди.
Мессидан фақат икки футболчи: Андони Субисаретта (333) ва Икер Касильяс (334) олдинда.