Latest news

17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  2 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   5 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  20 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  1 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  27 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   42 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  7 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  71 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0

Массимилиано Аллегри: "Асосий таркиб билан чемпион бўлиш осон эди, аммо ЕЧЛ..." News

Массимилиано Аллегри: "Асосий таркиб билан чемпион бўлиш осон эди, аммо ЕЧЛ..."

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Серия 32-турида СПАЛдан учралган мағлубият (1:2) ҳақида фикр билдирди.

"Бугун кўплаб ёш футболчилар майдонга чиқишди. Улар яхши ҳаракат қилишди, лекин иккинчи гол тажриба етишмаслигини кўрсатди.

Иккинчи бўлимда яхши жавоб қайтардик, аммо ўйинга қайта киришиб кета олмадик. Куадрадо ва Дибаланинг ҳолатини кўришим керак. Улар ҳозир оптимал жисмоний ҳолатда эмас. Дибала кўп ўйнаса, формасини яхши даражага олиб чиқади. У ҳозир 20 дақиқалик ўйин амалиёти эга бўлиш орқали руҳан қийналмоқда.

Катта клубда ўз ўрнини топиш учун ҳар куни курашиш керак ва ҳозирги ҳаракатлардан жуда мамнунман. Бу албатта сешанба кунги ЕЧЛ ўйинидан олдин яхши эслатма. Қўшимча вақтларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланишимиз шарт.

11 асосий футболчини майдонга тушириб скудеттони қўлга киритиш жуда осон иш. Аммо, келаётган ЕЧЛ ўйинига эътибор қаратиш муҳимроқ. Кин бироз чарчади ва уни алмаштиришга қарор қилдим", - дея Аллегрининг сўзларини келтиради Sky Sport Italia нашри.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" 16 апрель куни ўз майдонида "Аякс"га қарши ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашувини ўтказади. Биринчи ўйин 1:1 ҳисобида якунланган.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика