"El Mundo Deportivo" нашрининг хабар беришича, француз клуби форвардни январдаёқ жалб қилмоқчи. Ваҳоланки, унинг каталонияликлар билан келишуви ёзда ниҳоясига етади.
Мунир учун курашда "Марсель"га "Алавес", "Вест Хэм" ва "Севилья" жамоалари рақобат қилишлари мумкин. Бу борада марселликлар "Барселона" спорт директори Андони Субисаретта билан алоқалари яхши эканлигидан фойдаланиб қолишлари мумкин.