ПСЖга қарши ўйиндан сўнг “Наполи” сардори Марек Гамшик ҳисобида 512 та расмий учрашув бор. Бу рекорд. У кечаги ўйин билан жамоада 511 та ўйин ўтказган Жузепеэ Брусколоттини ортда қолдирди.
Гамшик қайд этиш жоиз, жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳам ҳисобланади. Унинг ҳисобида 120 та гол бор.
31 ёшли футболчи “Наполи” таркибида 2007 йилдан бери тўп суриб келади.