Latest news

10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  0 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18

Марат Бикмаев: "Майдонда боримизни бериб ҳаракат қилсак, натижага албатта эришамиз" News

Марат Бикмаев: "Майдонда боримизни бериб ҳаракат қилсак, натижага албатта эришамиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Марат Бикмаев Осиё Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган Уммонга қарши ўйинга тайёргарлик ҳақида ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз Уммонга қарши ўйинга одатдагидек тайёргарлик олиб боряпмиз. Бўлажак ўйиндан бошқа ҳеч нарсани ўйламаяпмиз. Бор фикру хаёлимиз биринчи ўйинни чиройли ўтказиб, ғалаба қозонишга қаратилган.

Осиё Кубоги каби катта мусобақаларда тўпурарлар рўйхатидан жой олишни ҳар бир ҳужумчи орзу қилиши аниқ. Мен ҳам бу рўйхатга кириш учун астойдил ҳаракат қиламан. Аммо мен учун шахсий натижадан кўра жамоа қайд этадиган натижа муҳим. Агар терма жамоамиз Осиё Кубогида муваффақият қозонса, тўпурарлар рўйхатига кира олмасам ҳам хафа бўлмайман.

Уммонга қарши асосий таркибда ким тушишини мураббий ҳал қилади. Биз эса майдонда боримизни бериб ҳаракат қилишга тайёр турамиз. Шундай қилсак, натижага албатта эришамиз", - дейди Марат Бикмаев.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика