Latest news

22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   24 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  38 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  26 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  2 17:48"Реал" собиқ футболчиси энди Машарипов ва Ашурматов билан бир жамоада ўйнайди  3 17:19"Реал"га яна "йўқ" дейишди  6 16:43Дамир Темиров: "Шацкихни бир сўз билан айтганда — топ мураббий"  8 16:29Эшитдик-да! Шерзод Насруллаевнинг Польша клубига трансфери амалга ошмай қолди. Нега?  15 16:27Қосимовнинг ОКМКси "Пахтакор"ни енгиб 2-ўринга чиқиб олган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:52Рубен Санчес: "Қадам-бақадам олдинга юришимиз лозим"  1 14:22Гиорги Папава: "Пахтакор"га қарши қандай ўйнашни ва мағлуб этишни ўрганиб олдик"  4

Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз" News

Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"

Суперлиганинг 16-тури доирасида "Андижон" - "Қўқон-1912" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.

- Биринчи бўлим биз истагандек ўтмади. Шунда ҳам дастлабки 15 дақиқалик менга ёқди. Ўйин бошида нималарни келишган бўлсак, булар ўхшади десак бўлади. Шундан кейин бироз ортда ўйнадик. Кўриниб тургандики, футболчиларда босим бор эди. Трибунада катта сонли мухлислар келишганди ва уларнинг олдида футболчилар ҳаяжонланишди. Танаффусда айрим жиҳатларни тўғриладик. Кейин жамоа умуман бошқача ўйнади. Футболчиларнинг олдига гол уриш асосий вазифа сифатида қўйилди ва ишлар бошқача кўриниш олди. Иккинчи бўлим учун шогирдларимни табрикладим. Чунки улар тезлик қўша олишди, тўпни тезроқ ҳаракатлантиришди. Иккинчи бўлимда барча ишларимиз ўхшади. Афсуски майдон бундай ҳолатда бўлишини кутмагандик, чунки бир ой давомида бу ерда бўлмадик. Кўпроқ комбинацион ўйин кўрсатишни истагандик, лекин бу ҳар доим ҳам ўхшамади.

- Ғалаба билан табриклайман. Янги ва эски футболчилар бир-бирини яхши тушуняптими?

- Бугунги ўйин учун барчадан мамнунман. Бугун янги футболчилардан 5 киши асосий таркибда майдонга тушди. Айрим янги футболчилар яқиндагина жамоага келди. Барча футболчиларнинг даражаси яхши. Бугун ўзаро тушунишда муаммо бўлмади. Ўйиндан-ўйинга барчасини яхшилаб бораверамиз.

- Шаҳзод Азмиддиновнинг жароҳати бўйича: у қандай ҳолатда?

- Унинг ҳолати яхши, жароҳати йўқ. У "Пахтакор"дан келди, машғулот жараёни у ерда бошқача. Шу сабабли у бошқача тайёргарликда бу ерга келди, шунингдек, у узоқ вақт ёшлар жамоаси таркибида бўлди. Ёш йигитлар олдида катта куч билан шуғулланиш жуда қийин. Айтганимдек, ўйиндан-ўйинга барчаси ўзгариб боради. Суннатилло Ҳамиджоновда ҳам шундай ҳолат. У жуда кўп машғулотларни ўтказиб юборди. Исмоил Акинадеда катта пауза бўлди, шу сабабли бунгача индивидуал ишлади. Уларнинг барчаси секинлик билан қўшиб боради. ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз.

- Дарвозабоннинг бугунги ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- У бугун жуда зўр ўйнади. Эпизодлардаги ўйин шунчаки зўр.

- Бектемир Абдуманнонов ва Дониёр Абдуманноповни позицияларини алмаштириб ўйнатса бўладими? Чунки Абдуманнопов чап қанотда яхшироқ ўйнарди.

- Албатта. Бу қарорни ўзлари чиқаришлари ҳам мумкин. Биз бу борада чеклов қўймаяпмиз. Агарда рақиб ҳимоячиси бирор футболчига кўника олса, албатта, алмашишлари мумкин. Бу эса рақиб ҳимоячилари учун жуда қийинчилик туғдиради. Бу уларнинг қарори. Уларга бу борада буйруқ ҳам бериш шарт эмас.



Rating: +5   

Comments

+1   
04 aug 09:40:53
mirabzal
кокон хозир кучлимас кучлилани юутиб карилласа булади
   
04 aug 11:30:24
Koku
Шацкихга яхши переводчик керек, пресс аташе 3 синф боласиде имо ишора бн гаплашди макс бн
   
04 aug 10:47:03
Saidjahon
Reply to comment by mirabzal
кокон хозир кучлимас кучлилани юутиб карилласа булади
Хали карилламади шекилли
   
04 aug 09:39:20
mirabzal
бир котта юутса кариллаворади максим юуткизса жужани кузда санийди туллак пахтакордан кетганига хурсан боганмиза андижони пулини совуриб юурурсин
   
03 aug 22:44:59
Ali7279
Эржан билан Новак зур уйнади коравойди уйини ёкмади Андижонди кучи Насаф ва Навбахорди уйинида билинади Азмиддинов тезда чарчаб колдихар уйинда хар хил таркибни тушириш керак
   
03 aug 22:37:30
Odiljon Rasulov
Ха бир бупколдида
   
03 aug 22:32:23
NEWS 24
Qiladigan ishlar kop maks oldinda nasaf navbahor paxtakorlar bor shulardi yutib beradigan jamoa bolishi kerak biz kutgan Andijon
championat.asia
Яндекс.Метрика